• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шартномалар хўжакўрсингами?

    Касб-ҳунар коллежларини навбатдаги битирувчилар тарк этиб, ишга жойлашиш босқичига йўл олганига кўп вақт ўтмади. Бухоро вилоятида 2016—2017-ўқув йилида 26 166 нафар ўқувчи, улардан 12 640 нафар қиз ўқишни якунлади. Кўпчилик ўқув муассасаси, битирувчи, иш берувчи ва ҳокимият ўртасидаги тўрт томонлама шартнома доирасида вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларида ўз иш фаолиятини бошлади. Давлат томонидан тақдим этилган имкониятлардан фойдаланиб, бизнес ғоясини амалга оширишга киришганлар ҳам бир талай, деб ёзади «Правда Востока».

    Фото: «Русский стартап»

    Фото: «Русский стартап»

    Райҳон Расулова Жондор қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежини тугатди. Узоқ ўйланмасдан, ўз ишини бошлашга қарор қилди. Бизнес-режа тайёрлаб, уни «Ипотека» банкнинг вилоят филиалига тақдим қилди. Лойиҳа қўллаб-қувватланиб, ёш тадбиркорга 26 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилди. У бу маблағлар ҳисобидан замонавий тикув машиналарини харид қилиб, тайёр маҳсулот чиқариш бўйича цех очди. Коллеж битирувчиларидан икки қизни ишга олди. Маҳсулотлари қисқа вақт ичида ўз харидорини топди. Райҳон маҳсулотлари ассортиментини 20 тагача етказиш, янги иш ўринлари яратишни режалаштирмоқда.

    Касб-ҳунар коллежининг яна бир битирувчиси Жаҳонгир Нарзуллаев балиқчилик билан шуғулланишга қарор қилди. «Нарзулло Нодир ифтихори» МЧЖ ташкил қилиб, балиқчилик хўжалигига асос солди, икки нафар тенгдошини иш билан таъминлади. 60 миллион сўмлик банк кредити истиқболли бизнес-лойиҳани амалга оширишга ёрдам берди.

    Ҳудуднинг ёш тадбиркорлари саноат, миллий ҳунармандчилик, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва аграр соҳанинг бошқа кўплаб истиқболли йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга дадиллик билан киришмоқда.

    «Менинг бизнес-ғоям» танловининг якуний босқичи натижаларига кўра, жорий йилда ҳудуднинг етти нафар тадбиркори ғолибликни қўлга киритди. Энг яхши деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тантанали равишда сертификатлар топширилганлар орасида Когондан Назира Каримова ва Маржона Хайриддинова, Ғиждувондан Дилноза Валиева ва Фармон Истамова, Вобкент туманидан Фотима Эргашева ҳам бор. Бироқ ёш тадбиркорлар ҳозирга қадар шахсий бизнесини бошлай олгани йўқ.

    «Анча вақт ўтди. Бироқ қизим ҳамон ваъда қилинган 20 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли микрокредитни олмади, — дейди М.Хайриддинованинг онаси Мунира опа. — ‘Қишлоқ қурилиш банкъига бир неча марта мурожаат қилдик, бироқ бизга бажара олмайдиган шартлар қўйилаяпти».

    Ёшлар орасида тадбиркорлик билан шуғулланишни истовчилар тобора кўпаймоқда. Бухоро нефть ва газ саноати коллежида 45 нафар битирувчи бизнес очиш учун имтиёзли кредит олишга ариза берган, банк-иқтисодиётда — 32, туризм коллежида — 52 ...

    «Анчадан буён ўз бизнесимни ташкил этиш ҳақида ўйлайман, — дейди Қоракўл тиббиёт коллежи битирувчиларидан бири Саломат Хўжаниёзова. — Бироқ бошланғич маблағ зарур. Шунинг учун барча ҳужжатларни тайёрлаб, имтиёзли кредит олиш учун банкка мурожаат қилдим. Кредит ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур қурилмаларни харид қилишга ёрдам берар эди. Бироқ барча мурожаатлар натижасиз қолмоқда».

    Ўқув муассасаси раҳбари Г.Раҳимованинг фикрича, тиббиёт коллежи битирувчиларининг иш топиши осон бўлмаганлиги учун вазият мураккаблашади. Бундай вазиятда шахсий иш — бандлик билан таъминлаш йўлларидан бири. Бироқ «Агробанк» туман бўлинмаси раҳбарлари буни тушунмаётган кўринади.

    Насим Чориев «Микрокредитбанк» вилоят бўлимига уч йилдан буён қатнайди. У 2015 йилда ўз лойиҳаси билан «Ёш тадбиркор — мамлакат таянчи» танловининг кўрик босқичида иштирок этган эди. Унинг иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш бўйича лойиҳаси энг юқори баҳога, ғолиб эса 65 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш учун махсус сертификатга лойиқ деб топилди. Бироқ банк ходимлари турли йўриқномаларни асос қилиб, маблағ ажратишни рад қилмоқда.

    Ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бу каби вазиятлар вилоятнинг кўплаб шаҳар ва туманларида юзага келган. Вилоят Марказий банк бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини икки мингга яқин битирувчи билдирган. Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида улардан минг нафаридан ортиғига 18,9 миллиард сўм, жумладан, 2016—2017-ўқув йилининг 312 битирувчисига 3,6 миллиард сўм кредит маблағи ажратилган. Молиялаштиришнинг бундай суръат ва ҳажмида иш билан банд ёшлар сони қисқариш ўрнига ошиб боради.

    2015—2016-ўқув йилида 27 066 коллеж битирувчисидан 22 777, жумладан 7 768 нафар қиз ишга жойлашган. Бу битирувчилар умумий сонининг 71,2 фоизини ташкил этади. 494 нафар битирувчи бизнес йўналишидан кетган, улардан 241 нафари қизлар. 2016—2017-ўқув йилининг 26 мингдан ортиқ битирувчисидан атиги 17 587 нафари ёки 67,2 фоизи иш билан таъминланган. Бу кўрсаткич бўйича Бухоро педагогик коллежи етакчилик қилмоқда. 2015—2016-ўқув йилида уни 724 киши тамомлаган бўлса, улардан 116 нафари иш билан таъминланган. Фақат вилоят маркази бўйича иш билан банд бўлмаган битирувчилар деярли 800 киши, жумладан, 430 нафар қизни ташкил этди.

    Шу муносабат билан ҳақли савол пайдо бўлади: тўрт томонлама шартномалар шартлари қай даражада бажарилаяпти? Нега битирувчилар ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган корхона ва ташкилотларга бириктирилмаяпти?

    «Жорий йилда Бухоро маданият коллежининг архив иши йўналишини битирдим, — дейди Зебо Раҳмонова. — Тўрт томонлама шартнома доирасида шаҳар архивида амалиёт ўтадим. Шу муассасада меҳнат фаолиятимни бошлашни истагандим. Бироқ менга бўш жой йўқлиги маълум қилинди, энди эса ишлаб чиқариш корхоналаридан бирига тўқувчи бўлиб ишга жойлашишни таклиф қилишмоқда. Шунинг учун танлаган мутахассислигим бўйича иш қидиришни давом эттираяпман».

    Тўрт томонлама шартномалар баъзан фақат хўжакўрсинга имзоланаётгандек таассурот юзага келмоқда. Уларни имзолай туриб баъзи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ёш инсоннинг кейинги ҳаёти, унинг жамиятда ўз ўрнини топиши шунга боғлиқ эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.

    Янги авлод бандлигини таъминлаш, жумладан, уларнинг бизнес-ғояларини қўллаб-қувватлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан биридир. Давлат ташкилотлари, бутун жамиятнинг ҳаракатлари шунга қаратилган. Банк ва бошқа муассасалар ҳам бунга ўз улушини қўшиши лозим. Бироқ меҳнат билан бандлик масаласи кўпчилик учун ҳамон очиқлигича қолмоқда. Ахир бу масаланинг ҳақиқий ечими ёшларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди.

    30.10.2017, 14:14   Изоҳ (0)   14633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди. Аввалги ҳоким пахта ҳосилига қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун ишдан олинди

    30.10.2017, 12:39

    2020 йилгача Москвада Ислом Каримов хотираси учун ёдгорлик қад кўтаради

    30.10.2017, 12:26

    Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    30.10.2017, 12:23

    Жиззах ва Тошкент вилояти ҳокимлари ишдан олинди. Улар пахта ҳосилига қўшиб ёзишда айбланди

    30.10.2017, 12:09

    Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари тайинланди

    30.10.2017, 12:00

    Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга ташриф буюради

    30.10.2017, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея президенти КХДР билан муносабатларни яхшилашни қўллаб-қувватламоқда

    Дунё | 3 июл, 19:18

    Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб “Нефтчи” ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади

    Спорт | 3 июл, 19:07

    Трамп Африкага “жуда катта тижорат имкониятлари”ни таклиф этмоқчи

    Дунё | 3 июл, 19:00

    Ўзбекистонда июлдаги пенсиялар тўлови бўйича маълумот берилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:50

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:41

    Тарас Булба, Мўжизакор аёл, гўзал Се Бёк ва Танос: “Калмар ўйини 3”да кўпчилик эътиборидан четда қолган асосий ишора ва деталлар

    Кино | 3 июл, 18:40

    Байден Европа раҳбарлари ундан сиёсатга қайтишини сўраётганини маълум қилди

    Дунё | 3 июл, 18:25

    Юпитер орбитаси ичида юлдузлараро объект аниқланди

    Дунё | 3 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.