InsiderPro сайти баъзан хаёлимизга келиб қоладиган, лекин ёмон оқибатларга олиб кетадиган беш ғояни санаб ўтди.
1. Орзу учун ишни ташлаш
Бу ғоя жуда чиройли ва машҳур, аммо бу ишни қилган одам ўзини катта хатар олдига қўяди. Орзу ҳар доим ҳам яхши даромад келтирмаслиги мумкин. Балки унга яқинроқ келсангиз, орзуингиз сиз ўйлаганчалик чиройли бўлиб чиқмас. Ҳеч бўлмаганда олдиндан пул жамғариб, кейин ҳаракат қилиб кўриш мумкин, ана шунда таҳдидлар бир қадар камаяди.2. Тўпланган пулни криптовалютага сарфлаш
Биткоин ва бошқа турдаги криптовалюталарга пул тикиш жиддий таҳдидларни келтириб чиқаради. Катта даромадга эга бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд, лекин бир нарсани унутмаслик лозим: бу пуллар ҳавога ҳам учиб кетиши мумкин.3. Ижтимоий мақомни кўтариш учун буюмлар сотиб олиш
Қимматбаҳо кийимлар ҳам, гаджетлар ҳам, кредитга олинган BMW ҳам аслингизни ўзгартира олмайди. Марк Сукербергдан ўрнак олинг — у бир хил кулранг футболка ва арзон шиппакда юради, лекин ҳеч ким унинг бойлигига шубҳа қилмайди.4. Қарз олиш
Ўйламай харажат қилиш — молиявий муваффақиятсизлик томон биринчи қадам. Кредит ёки қарз олиш осон, лекин бундан кейин даромадингиз инвестиция ёки маблағ тўплашга эмас, қарз тўлашга кетади.5. Аниқ бизнес-режасиз стартап очиш
Хаёлингизга бирор маҳсулот ғояси келиб, у сизга зўр туюлиши мумкин, лекин бу муваффақият учун етарли эмас. Агар ижодий қидирувларга берилиб кетиб, аниқ бизнес-режа тузмасангиз, стартапингиз омадсиз якун топиши тайин.
Изоҳ (0)