Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Филадельфия шаҳрида (Пенсильвания штати, АҚШ) истиқомат қилувчи беш ёшли Шон Гриффин суперқаҳрамонлар кийимида бошпанасиз мушукларга ёрдам қилмоқда, деб хабар берди Меtrо нашри.

Фото: Меtro

Фото: Меtro

Унинг холаси Крис Папирник округдаги бошпанасиз мушукларни боқади, даволайди ва уларга хўжайин қидиради. Болакай унга ёрдам бериш мақсадида ўзининг ажойиб қобилиятини намойиш этди.

Шон уч ёшида одамлардан қочадиган Баг лақабли мушук билан «тил топишишга» муваффақ бўлди. «Шон уни боқа бошлаганида Баг унинг ёнига келди. Ўшандан буён у одамларга нисбатан дўстона муносабатда«, — дейди Папирник.

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Шон холасиникига мунтазам равишда меҳмонга келиб туради, суперқаҳрамонлар кийимини кийиб олиб бошпанасиз мушукларга қарашда ёрдам беради. «У мушукларнинг қоринларини қашийди, бошларини силайди. Бизни ёнига ҳам яқинлаштирмайдиган мушуклар унинг олдига ошиқиши жуда ҳайратланарли. Унинг қандайдир сеҳрли кучи бор», — дейди Шоннинг холаси.

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Фото: Меtrо

Изоҳ
Асосий янгиликлар