Ўзбекистон ва Хитой яқин вақт ичида костюмлаштирилган тарихий мелодраманинг съёмка жараёнларини бошлаб юборишни режалаштирмоқда. Картина Буюк ипак йўлига бағишланади, деб хабар беради «Kommersant.uz».
«Ўзбеккино» агентлигига кўра, яқин вақт ичида томонлар картина сценарийсини келишиб, актёрлар танлашга киришади.
«Картина копродакшн шартларида ишлаб чиқарилади. Режада бугунги кунда машҳур услубда тарихий мелодрама суратга олиш, унда бир оиланинг ҳаёт чизиғи турли тарихий даврлардан ўтказилади. Бизнинг ҳолатда Буюк ипак йўлидаги тарихий перипетиялар тасвирланади. Албатта, фильм марказида севги туради», — деди агентлик вакили.
Фильм съёмкаси Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» ташаббуси доирасида амалга оширилади. Икки мамлакатнинг етакчи актёрлари лойиҳага жалб этилади. Фильм премьераси бир пайтнинг ўзида Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)