Бразилиянинг Гояния шаҳридаги ўрта мактаб ўқувчиларидан бири 20 октябрь куни отишма уюштирди. Бу ҳақда, Globo телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Отишмада камида икки киши ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбонлар мактаб ўқувчилари эди. Яна беш киши турли даражадаги жароҳатлар олди.
Жиноятда гумондор — 13 ёшли ўқувчи ушланиб, полиция идорасига етказилди. Унинг ота-онаси ҳарбий полицияда ишлаши аниқланди. Ўсмир қуролни улардан ўғирлагани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)