Flytothesky нашри машҳурлик ва шуҳрат инсонни сурункали касалликлардан асрамаслигини исботловчи «юлдузлар» ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Анжелина Жоли
Нафақат Голливуд, балки бутун дунёда энг талабгир актрисалардан бири бўлмиш Анжелина Жолининг BRCA1 гени бузилган. Бу эса кўкак бези саратони хавфини анча оширади.Селена Гомес
Селена Гомес — таниқли актриса ва қўшиқчи. Қўшиқчи лупус («волчанка») билан касалланган. Бу аутоиммун касаллик бўлиб, иммун тизимини организмдаги соғлом орган ва тўқималарга ҳужум қилишга мажбурлайди.Чарли Шин
Ушбу актёр тартибсиз ҳаёт тарзи сабаб ITV («ВИЧ») билан касалланган.Pink
90 йиллар охири 2000 йиллар бошида машҳурликка эришган ушбу қўшиқчи ёшлигидан буён астмадан азоб чекади. Бироқ бу унинг ижодий фаолиятига таъсир кўрсатмаган.Том Хэнкс
Том Хэнкс анчадан буён диабетга қарши курашиб келади, яъни унинг ошқозoнoсти бези яхши ишламаганлиги сабаб қонида шакар миқдори юқори.Ким Кардашян
Ким Кардашянга ёшлигида псориаз ташхиси қўйилган. Псориаз терини зарарлаши оқибати у қизариб қолади, яллиғланади ва пуфаклар ҳосил бўлади.Шакира
Колумбиялик қўшиқчи токсоплазмоздан азият чекади. Ушбу инфекция одамга мушуклар ёки хом гўшт орқали юқади. У грипп таъсирида бошланади ва касалланган инсоннинг лимфа тугунлари шишиб кетади.Хью Жекман
Дунёга машҳур актёрлардан яна бири Хью Жекманга тери саратони ташхиси қўйилган.
Изоҳ (0)