Россиянинг Краснодар ўлкаси, Қрим туманида тўй кортежи қўрқинчли аварияга йўлиқди, бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бешинчи канал репортажида айтилишича, олти киши, шу жумладан, бир ёшли гўдак, жароҳатлар билан госпитализация қилинган.
Авария «Кримск – Жигинка» трассасининг учинчи километрида рўй берди. Lada Priora бошқариб кетаётган 31 ёшли эркак кортеж таркибидан ажралиб чиқиб, тескари йўлга ўтиб қолди ва «ВАЗ–2107»га урилди. «ВАЗ» ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Priora ҳайдовчиси кортежни бошқа ракурсдан суратга олишни истаган сураткашнинг илтимосига биноан тескари йўлга чиққан.
Ўша куни Россиянинг Уфа шаҳрида ҳам тўй кортежида ЙТҲ рўй берди. Келин-куёв кетаётган Mitsubishi Outlander машинаси Nissan Patrol йўлтанламасига урилди. Келин-куёв шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)