13 октябрь куни «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Пойтахт ҳокимиятининг жамғармага бошланғич киритмаси Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фондининг 50 миллион доллар миқдоридаги кредити ҳисобидан амалга оширилади. Кредит Миллий банк орқали қайта молиялаштирилади.
Креди беш йилга тақдим этилган бўлиб, имтиёзли муддат — икки йил, йиллик тўлов 2,25 фоиз бўлиб, бунинг ичида қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,25 фоизлик маржаси ҳам бор. Комиссия тўлови ундирилмайди.
Жамғарма маблағи Тошкент ҳокимияти томонидан тузиладиган, Вазирлар Маҳкамаси маъқуллайдиган манзилли рўйхатлар бўйича ишлатилади. Кредитнинг мақсадли ва самарали ишлатилишига, жамғарма ўз вақтида шакллантирилишига жавобгар ижро органи — шаҳар ҳокимияти.
Кредитни ёпиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар пойтахт маҳаллий бюджети ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжат Миллий қонунчилик маълумотлар базасида расман чоп этилди ва 14 октябрдан кучга кирди.
Изоҳ (0)