Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пристон университетининг астрономлар жамоаси Крonos деб номланган HD 240430 юлдузини аниқлади. Объект таркибининг кимёвий таҳлили юлдуз томонидан ер типидаги сайёранинг ютиб юборилганини кўрсатган. Бу ҳақда Phys.org томонидан маълум қилинди.

Фото: Phys.org

Фото: Phys.org

HD 240430 бошқа бир HD 240429 юлдузи билан бирга қўш юлдузлар таркибига киради. Бу тизим Ердан 350 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Юлдузларнинг ёши қарийб тўрт миллиард йил бўлиб, улар Қуёш билан бир хил типга тааллуқли.

Тадқиқотчилар Крonosда магний, алюминий, кремний, темир, хром ва иттрий каби минералларнинй ноодатий юқори даражасини аниқлаган. Кислород ва азотнинг миқдори нисбатан кам бўлган. HD 240430 да юқори ҳароратда қотиши мумкин бўлган моддалар аниқланган. Одатда бу моддалар Ер типидаги сайёралар таркибига киради.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, ҳаёт ҳосил қилувчи моддаларнинг кўринадиган миқдори ҳосил бўлиши учун Крonos қарийб 15 мингта қояли сайёрани ютиши керак бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди