Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг «Бунёдкор» — «Локомотив» клублари ўртасидаги финал ўйини декабрнинг тўртинчи санасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.
Эски раҳбарият тақвимига кўра, кубок финали 2 декабрь — шанба куни ўтказилиши керак эди. Энди эса у икки кун кейинга — 4 декабрга сурилган. Аҳамиятли томони, иш кунида ўтказиладиган ўйин айни иш вақтида — 15:00 да старт олади. ПФЛ бунинг сабабларига ойдинлик киритмаган.
Финал учрашувида пойтахт клублари тўп суриши инобатга олиниб, унинг Тошкентда ўтказилиши мантиқлироқ эди. ПФЛ мана шу мантиққагина суянган бўлиб, финални «Бунёдкор» стадионига тайин қилган. Унда номинал мезбон «Бунёдкор» оловранг футболкасида, «Локомотив» эса оқ либосида майдонга чиқиб келади.
Норасмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Кубоги финали ОФК президенти шайх Салмоннинг Ўзбекистонга ташрифи сабаб икки кун кейинга қолдирилган бўлиши мумкин. Бунда президентнинг финални томоша қилиши кўзда тутилгани катта эҳтимол.
Изоҳ (0)