«Antipriunil.ru» нашри миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб доллар бойлиги бўлсада ҳаёт тарзи оддий одамларникидан фарқ қилмайдиган инсонлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Амансио Ортега
Ушбу инсон бутун ҳаёти давомида уч мартагина расмий интервью берган ва галстук ҳамда пиджаклардан кўра ўз ҳаётининг хавфсизлиги учун кўпроқ пул сарфлайди. Бойлиги 85 миллиард долларни ташкил этадиган Zara бренди эгаси ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас.Сулаймон Керимов
СССР даврида Сулаймон рафиқаси билан «коммуналка» уйларда яшаб, оддий ошхоналарда овқатланишга мажбур эди. Ўша вақтдан буён у «Газпром»нинг асосий акциядорларидан бирига айланди, бироқ ёшлигидаги одатлари йўқoлиб кетмаган.Марк Кьюбан
Марк 12 ёшида кроссовка сотиб олиш учун ахлат қопларини сота бошлаган. Ҳозирги кунда унинг кроссовкасидан ташқари, «Даллас Маверикс» баскетбол клуби, телестудияси, реклама компанияси, банкдаги ҳисобида 3 миллиард доллари бор.Скот Фаркухар ва Майкл Кэннон-Брукс
Икки нафар талаба қачонлардир Atlassian компаниясига айланиб кетган стартапни ишга туширган эди. Қисқа вақт ичида у IТ хизмат кўрсатиш бозорини эгаллаб, Тrello йирик дастурий таъминотини ҳам ўзига қўшиб олди. Ҳаммаси жуда тез содир бўлганидан, компания хўжайинлари ўз одатларини ўзгартиришга ҳам улгурмади. Уларни ҳамон «тасодифий миллиардерлар» деб аташади.Дастин Московиц
Уни 2008 йилда Facebook’дан ҳайдаб юборишган. Московиц бундан ўзини йўқотиб қўймади ва Аsаnа лойиҳасини ишга туширди. Ҳозирда унинг бойлиги етарли ва анча-мунчасини хайрия ҳам қилиб туради.Ингвар Кампрад
50 миллиард доллардан ортиқ маблағи бўлган IKEA асосчиси «бизнес-класс»да саёҳат қилиши мумкинми? Молиявий жиҳатдан — бўлиши мумкин, ахир унинг 50 миллиарддан ортиқ бойлиги бор. Бироқ у руҳан тежамкор бизнесмен сифатида қолган.Винсент Картайзер
Рўйхатдагилар орасида Винсент энг камбағали ҳисобланади, унинг ҳисобида атига икки миллион доллар бор, бироқ бу ҳам унинг учун кўп. Яъни унга бу бойликларнинг кераги йўқ, у ҳатто машинасидан ҳам воз кечган. Актёр яхшигина пул топади, бироқ унинг кўриниши оддий одамларникидан фарқ қилмайди.Тоби Магуайр
У вегетариан ҳисобланади. «Буюк Гетсби» фильмидан сўнг, барча асосий ролдаги актёрларга спорткар совға қилишганида Тоби совғани рад этган. Чунки машина ўриндиқлари табиий теридан қилинган.Николас Вудман
Калифорниялик оддий йигит экстремал спорт тури вақтида чиройли видео олиш мумкин бўлган супер-камерани орзу қилган. Вудман GoPro’ни — дунёдаги экстремал спорт турлари учун энг машҳур камерани яратган. Бойиб кетганига қарамай, шон-шухратга эришиш йўли қанчалик машаққатли бўлганини унутмаган.
Изоҳ (0)