Физика тўғрисида гап кетганда, биз қандайдир формулаларни, оддий одамга кераксиз бир ғалати ва тушунарсиз нарсани тасаввур қиламиз.
Балки сиз квант механикаси ва космология тўғрисида эшитган бўлсангиз керак. Бизнинг ҳаётимизни ташкил қилувчи ҳамма нарсалар: сайёралар ва бутербродлар, булутлар ва вулқонлар, кўпиклар ва мусиқа асбоблари айнан мана шу икки қутблар орасида жойлашган. Ва буларнинг ҳаммасини физика қонунлари бошқаради.
Биз бу қонунларнинг амалда қўлланилишини ҳар доим кузатишимиз мумкин. Масалан, иккита: хом ва қайнатилган тухум олинг — уларни айлантиринг, кейин эса тўхтатинг. Қайнатилган тухум тўхтаб қолади, хоми эса яна айлана бошлайди. Чунки сиз унинг фақат қобиғини тўхтатдингиз, ичидаги суюқлик эса айланишни давом эттирмоқда.
Бу ички туртки лаҳзасининг сақланиш қонунининг кўз олдингизда намоён бўлишидир. Уни соддароқ қилиб шундай тушунтириш мумкин: тизим ўз доимий ўқи атрофида айланишни бошлар экан, то нимадир тўхтатмагунча у айланишда давом этаверади. Бу Коинотнинг асосий қонунларидан бири ҳисобланади.
Демак, биз ошхонамизда синаб кўришимиз мумкин бўлган қонун инсониятнинг энг мисли кўрилмаган технологияларидан бирининг тузилишини ҳам тушунтириб беради.
Атрофимиздаги бизни ўраб турган дунёнинг қандай тузилганини билиш учун аввало унинг асослари бўлган — физика қонунларини ўрганишимиз керак. Физика — бу фақат мураккаб формулалардангина иборат эмаслигини тушунишимиз лозим. У ҳар биримизга жуда яқин ва айнан кўз олдимизда.
Агар сизга бирон-бир қизиқарли ҳодиса дуч келишини кутишни хоҳламасангиз, майизни газланган сув ичига қўйинг ва нима содир бўлишини кўринг. Тўкилган қаҳванинг қандай қуриётганини кузатинг.
Манба: «Лайфхакер»