Евро—2016 да сенсацион юришни амалга ошириб, ярим финалга қадар етиб борган Уэльс терма жамоаси ЖЧ—2018 да иштирок этмайдиган бўлди.
Бен Дэвис, Жо Аллен, Эндрю Кинг, Аарон Рэмзи, Гарет Бэйл каби юлдузлари бор жамоа сўнгги турни Кардиффда Ирландияга қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Томонларнинг Дублинда кечган биринчи ўйинида ҳисоб очилмаганди — 0:0.
Мазкур ғалаба ирландларга плей-оффда ўйнаш имкониятини тақдим этди. Яъни, улар умидни сақлаб қолди. Ўз уйида Грузияни қийинчилик билан таслим қилган Сербия эса Россияга борадиган бахтлилар қаторига кирди.
ЖЧ—2018. Саралаш «D» гуруҳи. 10-тур 9 октябрь, душанба
Сербия — Грузия 1:0
Гол: Александар Прийович, 74 (1:0).Уэльс — Ирландия 0:1
Гол: Жеймс Макклин, 57 (0:1).Молдова — Австрия 0:1
Гол: Луис Шауб, 69 (0:1).Четлатиш: Артур Ионица, 55 (М).ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Миср, Польша, Исландия, Сербия.