ЖЧ—2018 да иштирок этиш учун ҳаракат қилаётган Европа мамлакатлари саралашнинг 9-турини ўтказмоқда.
«D» гуруҳида бир эмас уч терма Россия мундиали учун даъвогар бўлиб турибди. Мазкур турда Сербия масалани муддатидан аввал ҳал қилиши мумкин эди. Бироқ ЖЧдан қуруқ қолган австриялик футболчилар бунга йўл қўймади ва сербларни таслим қилди — 3:2.
Уэльс эса Грузия майдонида зафар қучиб, имкониятларини яхшилаб олди. Гарет Бэйл ватандошлари саралашни мағлубиятсиз ўтказиб ҳам, тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолиши мумкин. Чунки Сербия сўнгги турда Грузияни қабул қилиб, катта эҳтимол билан йўлланмани нақд қилади.
Сўнгги турда Уэльс ва Ирландия термалари плей-офф йўлланмаси учун курашда бўлади. Томонларнинг Дублинда ўтган ўйинида ҳисоб очилмаганди. Энди ирландлар Кардиффга ташриф буюради. Беллашув 9 октябрда бўлиб ўтади.
ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания.
Изоҳ (0)