Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 25 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерациясининг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш режасига асосан, ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида XIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Чемпионатда Россия Федерацияси, Беларусь, Чехия, Украина, Озарбайжон, Словакия, Болгария, Туркия, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этди.Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Беларусь Республикаси, иккинчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Украина эгаллади.

Мусобақа ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ҳамда ёнғин ўчириш мотопомпасидан жанговар ёйилиш турлари бўйича ўтказилди.Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси олтинчи, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида олтинчи, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида тўртинчи ҳамда ёнғин ўчириш мотопомпасидан жанговар ёйилиш турида тўққизинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида бир нафар ҳамда 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида тўрт нафар терма жамоа спортчилари «Спорт устаси» меъёрларини бажарди. Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида терма жамоа аъзолари 55.77 сония натижани қайд этиб, янги миллий рекордни ўрнатди.

Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси бешинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади