Яқин икки йил ичида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 8–10 миллиард долларга етиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 3 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Россия бизнес-форумида айтилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Бу борадаги режаларга Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев тўхталиб ўтди. У савдо айланмаси икки йил ичида 8–10 миллиард долларга етказилишини билдирди.
Ташқи савдо вазири Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларининг етказиб берилишига яшил коридор очилганини ҳамда унинг ишини юксак баҳолади. 2017 йил якунларига кўра у орқали амалга оширилган етказмалар ҳажми кутилган 500 миллион доллардан ошиб, 1 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
Бундан ташқари, автосаноат соҳасидаги кооперация назарда тутилмоқда.
«Шунингдек, биз текстил маҳсулотлари етказиш бўйича яшил коридор ташкил этиш таклифи билан чиқдик», — маълум қилди Элёр Ғаниев.
Унинг сўзларига қараганда, 2018 йили бу йўналишдаги савдо ҳажмини 700 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)