28 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Делегация, шунингдек, Навоий шаҳрига ташриф буюриб, у ерда «Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари» тренинг-семинарида иштирок этади.
Изоҳ (0)