Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Тўпурарлар пойгасини Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 5 та гол бор. Кейн дастлабки турда «Боруссия Дортмунд» постига икки бор йўл топган бўлса, кейинроқ Кипрда хет-трик қайд этди.
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуда эса стабиллик бор. У ҳар икки турда ҳам 2 тадан гол уришга эришди. Криштиану 2015/16 йилги мавсум гуруҳ босқичида 11 та гол уриб, Чемпионлар Лигасида рекорд қўйганди. Агар бу сафар ҳар турда 2 тадан гол уришга давом этса, ўз рекордини ўзи янгилаши мумкин.
Изоҳ (0)