Туркманистон пойтахти мезбонлигида ўтаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларининг футзал турнири ўз якунига етди.
Финал учрашувида залга одатдагидек Эрон футзалчилари чиқиб келди. Иккинчи жамоа ярим финалда Японияни пенальтилар сериясига кўра таслим қилган Ўзбекистон бўлди. Мазкур беллашувда ҳеч қандай сенсация кузатилмади ва форслар рақиби устидан йирик ғалабага эришди — 7:1.
Тошкент мезбонлигида ўтган сўнгги Осиё Чемпионатида ҳам Эрон ва Ўзбекистон термалари финалга етиб келган бўлиб, ўшанда форслар кичик ҳисобда устун келганди — 2:1.
Шу тариқа Ўзбекистон футзал терма жамоаси делегация таркибига кумуш медални қўшиб қўйди.
Ашхобод—2017 Футзал. Финал 26 сентябрь, сентябрь
Изоҳ (0)