Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-туридан қолиб кетган уч учрашув бугун — 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Пешқадам «Локомотив» Олмалиққа сафар этади. Мазкур жамоаларнинг Тошкентда кечган биринчи учрашувида «темирйўлчилар» 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Аммо сафарда осон бўлмаслиги аниқ. Боиси Виктор Кумиков бошқарувидаги «Олмалиқ» мавсум бошидан буён ўз майдонида мағлуб бўлмаган.
«Олмалиқ» ўз уйида грандлардан «Пахтакор»ни 2:0, «Насаф»ни 1:0 ҳисобида таслим қилган, «Бунёдкор» билан эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ўз навбатида амалдаги чемпион ҳисобланган «Локомотив» ўзининг сўнгги икки ўйинида мағлуб бўлди: «Насаф» 0:2, «Пахтакор» 0:1.
Бугун яна икки учрашув бўлиб ўтади. «Насаф», «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да очколар тенглиги инобатга олинса, бугун икки клубда Миржалол Қосимов жамоасидан ўзиб кетиш имконияти бор.
Ўзбекистон Олий Лигаси 19-тур беллашувлари 26 сентябрь, сешанба
«Сўғдиёна» — «Насаф» — 17:00«Олмалиқ» — «Локомотив» — 17:30«Пахтакор» — «Машъал» — 19:00
Изоҳ (0)