Италия А сериясининг 6-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Унинг марказий ўйини Турин дербиси эди. Рақибларига жиддий қаршилик кўрсатиб келаётган «Торино», бу сафар ҳамшаҳри «Ювентус» олдида очиқчасига ожиз қолди ва 4 та жавобсиз гол ўтказиб юборди.
«Наполи» эса қоқилишсиз давом этди. Маурицио Сарри жамоаси Чемпионлар Лигасини Украинадаги мағлубият билан бошлаганини айтмаса, А серияда бу клубни тўхтатиб бўлмаяпти.
Монтелла бошчилик қилаётган ва янги мавсумга катта харидлар билан кириб келган «Милан» Римдаги йирик мағлубиятидан кейин эндиликда «Сампдория» майдонида ҳам ожиз қолди. Лучано Спалеттининг чекига тушган «Интер» эса 1 та дурангини айтмаса, қолган барча учрашувларда зафар қучиб келмоқда.
Мазкур турда Римнинг икки клуби — «Рома» ва «Лацио» ишончли ғалабаларни қўлга киритди.
Италия А серияси 6-тур ўйинлари 23 сентябрь, шанба
«Рома» — «Удинезе» 3:1
Голлар: Эдин Жеко, 12 (1:0). Стефан Эл-Шаарави, 30 (2:0). Стефан Эл-Шаарави, 45 (3:0). Йенс Ларсен, 90 (3:1).Ноаниқ пенальти: Диего Перотти, 89 (Р).«Спал» — «Наполи» 2:3
Голлар: Паскуале Скьатарелла, 13 (1:0). Лоренцо Инсине, 14 (1:1). Хосе Кальехон, 72 (1:2). Федерико Вивиани, 78 (2:2). Фаузи Ғулом, 83 (2:3).24 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)