Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, ёғингарчиликлар кузатилади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 28–29 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи +15…+20, кечаси +8…+13 даражагача тушади. 30 сентябрь куни ҳарорат кундузи +18…+23, кечаси +6…+11 даражага етади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 28–30 сентябрь кунлари ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси +3…+8 даражани ташкил этади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 28 сентябрь куни ёмғир ёғади. 28–30 сентябрь кунлари ҳарорат +15…+20, кечаси +6…+11 даражага етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 28–29 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. Ҳарорат 27–28-сентябр кунлари кечаси +10…+15, кундузи +23…+28, 29–30-сентябрда эса кечаси +6…+11, кундузи +20…+25 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 29–30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. 27–28 сентябрь кунлари кундузи ҳарорат +20…+25, 29–30 сентябрда +15…+20 даражага етади. 27–29 сентябрь кунлари кечаси +10…+15, 30 сентябрь куни +7…+12 даражани ташкил қилади.
Тоғли ҳудудларда 28–30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади, 27–28 сентябрь кунлари кечаси +7…+12, 29–30 сентябрда +2…+7 даражага етади. 28–30 сентябрда кундузи +10…+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)