Дилшод Нуралиев мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати саралашидаги иккинчи ўйинида ҳам устун келди.
Шри-Ланкага қарши бўлиб ўтган ўйин 6:0 ҳисоби билан якунига етди. Баҳрайнга қарши учрашув қаҳрамони Миржалол Қосимов бу сафар асосий таркибда майдонга туширилди. Илк ўйинда у захирадан майдонга тушиб, 89-дақиқада Баҳрайн постига гол урган ва ўзбекистонликлар ғалабасини таъминлаб берганди.
Айни вақтда Иордания ва Ўзбекистон термалари юз фоизлик кўрсаткич қайд этиб турибди. Регламентга кўра, гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган жамоалар 2018 йил Малайзияда ўтадиган Осиё Чемпионатида иштирок этади. Шунингдек, 10 та гуруҳ якунларига кўра, 5 та энг яхши 2-ўрин эгалари ҳам Малайзияга ташриф буюради.
Осиё Чемпионати. Саралаш Ар-Риёд, Саудия Арабистони 20 сентябрь, душанба
Ўзбекистон U16 — Шри-Ланка U16 6:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов, 4-пен (1:0). Жасур Жалолиддинов, 6 (2:0). Темур Мамасиддиқов, 50 (3:0). Дониёр Собиров, 69 (4:0). Руслан Рўзиев, 78 (5:0). Темур Мамасиддиқов, 89 (6:0).Ўзбекистон: Хуршид Муҳаммаджонов — Миразиз Саидов, Сардор Абдурашидхўжаев, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Диёр Раҳимқулов (Абдурауф Бўриев, 55), Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Жавоҳир Абдуалимов (Мироншоҳ Сатторов, 70), Миржалол Қосимов, Бўронбек Мирзасалимов (Руслан Рўзиев, 58).
22 сентябрь, жумаИордания — ЎзбекистонСаудия — Шри-Ланка
24 сентябрь, якшанбаБаҳрайн — ИорданияЎзбекистон — Саудия