Ашхобод—2017 мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал термаси ўзининг учинчи ўйинига келиб, илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Афғонистонга қарши залга чиқиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур натижа афғонистонлик футзалчиларни гуруҳ пешқадамига айлантирди.
Бунгача Ўзбекистон БААни 5:1, Малдивни 9:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Афғонистон Хитой ва Малдивдан бир хил ҳисобларда устун келганди — 6:1.
Ашхобод—2017 Гуруҳ босқичи. 2-тур 18 сентябрь, душанба
Изоҳ (0)