Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 22-тур беллашувлари бугун — 21 сентябрь куни старт олади. Унинг марказий ўйини Тошкентдаги «Локомотив» стадионида кечиб, «темирйўлчилар» пойтахтнинг бошқа бир гранди «Пахтакор»ни қабул қилади.
«Бунёдкор» эса Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлади. Бунгача «Динамо» Тошкентда икки бор дуранг ўйнаб кетишга муваффақ бўлганди. Сергей Лушчан жамоани бошқарган вақтда «қалдирғочлар» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, 2 очко йўқотганди. Кейинроқ Миржалол Қосимов бошқарувида «Бунёдкор» Самарқанд клубини Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг илк ўйинида таслим қила олмади — 0:0.
«Championat.asia» маълумотига кўра, «Динамо» 2-давра бошланганидан буён гол ура олмайди. Яъни, Самарқанд клуби олти учрашувдан буён рақиблар дарвозасига йўл топа олганича йўқ. «Бунёдкор» эса 2-давранинг олти ўйинида 4 марта зафар қучди ва 2 марта дуранг ўйнади. 5 та учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
«Динамо» мухлислари совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган икки клуб — «Бухоро» ва «Қўқон—1912»дан очко тортиб олингани билан мақтаниши мумкин. Мазкур беллашувлар 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етганди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 22-тур беллашувлари 21 сентябрь, пайшанба
«Динамо» — «Бунёдкор» — 16:30«Локомотив» — «Пахтакор» — 18:00«Шўртан» — «Навбаҳор» — 18:00
22 сентябрь, жума«Обод» — «Насаф» — 16:00«Металлург» — «Қўқон—1912» — 16:00«Нефтчи» — «Сўғдиёна» — 17:00«Машъал» — «Бухоро» — 17:30«Қизилқум» — «Олмалиқ» — 18:30
Изоҳ (0)