Франция чемпионатининг 6-туридан кейин ҳам Париж грандининг етакчилиги давом этадиган бўлди.
Мазкур турда Унаи Эмери жамоаси «Лион»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда Кавани пенальтидан гол ура олмади. Шунингдек, етакчилардан Неймар ва Мбаппе ҳам бунда ожиз қолди. Парижликлар бахтига лионликларнинг ўзи ёрдам қўлини чўзиб юборди ва 2 та автогол «совға қилди».
«Монако» мазкур турда йирик ғалабани қўлга киритди. 6-турдан кейин Радамел Фалкао 9 та гол билан тўпурар бўлиб турибди. Эдинсон Кавани ҳисобида 7 та аниқ зарба мавжуд.
Франция Биринчи дивизиони 6-тур беллашувлари 16 сентябрь, шанба
«Монако» — «Страсбур» 3:0
Голлар: Рони Лопеш, 44 (1:0). Радамель Фалькао, 51 (2:0). Радамель Фалькао, 67 (3:0).17 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)