Актриса Асал Шодиева ўзини тадбиркорликда синаб кўришга аҳд қилди. Асал ўзига хос дизайн асосида кийим-кечак ишлаб чиқарадиган янги брендга асос солди.
«Пахта матолардан сиз учун қулай ва ҳамёнбоп кийим-кечаклар яратамиз», — деб ёзади Асал Шодиева ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Асал Шодиева тадбиркорлик лойиҳасининг илк намуналарининг суратини шахсий саҳифасига жойлаштирди. Актриса ташаббуси билан яратилган кийимларга Одри Хепбёрн, Элвис Пресли ва Мерилин Монро каби жаҳон эстрадаси ва киносининг таниқли вакилларининг суратлари туширилган.
Изоҳ (0)