Ташқи кўринишингиздаги сизнинг пала-партиш деган таассурот қолдиришингизга сабаб бўлувчи камчиликларга эътибор беринг. Уларни бир неча дақиқа ичида бартараф қилиш мумкин.

Фото: «Passion.ru»

Ҳамма томондан осилиб турувчи сумкалар

Агар сиз шаҳар бўйлаб қўлларингизда сават, расм ва қутилар билан юрсангиз, 90 йиллардаги савдогарларга айланасиз. Замонавий мода йўналишлари иккита сумкани бирга олиб юришга йўл қўяди: масалан, катта ҳажмдаги тоут ва ҳамён-сумкача ёки иккита кичкина сумкачалар.

Лекин қўлларингизда пакетлар, соябон, баул ва клатч бўлса, унда сиз уларнинг орқасида қолиб кетасиз. Турли катталикдаги бир неча сумка олинг ва уларнинг энг каттаси — ичига кичкина кучукча ҳам сиғадиган катталикдаги сумка — суҳбатлар ва бошқа муҳим учрашувлар учун мос келмаслигини унутманг. Ҳар бир тадбирга сафарга бораётгандек тайёргарлик кўрманг.

Умумий эътиборсизлик

Атрофдагилар сиз қўл силтаб қўядиган хатоларга ҳар доим эътибор берадилар: кийимдаги майда тешикчалар, тушиб қолган тугмалар, тортилиб қолган иплар. Ўзингизга лойиқ келмаган, енглари ва тиззалари чўзилган, ранги учган кийимларда сиз тиланчига ўхшаб қоласиз. Майда-чуйдаларга ҳам эътибор беринг, чунки улар кўп нарсани ҳал қилади.

Ёмон дазмолланган кийимлар

Трикотаж ва замонавий мода сизга кундалик ҳаёт учун зарур бўлган нарсалар ичидан дазмолни чиқариб ташлашга имкон беради. Лекин агар сиз мукаммал кўринишни хоҳласангиз, унда буюмларни албатта дазмолланг ва бу жараён давомида янги бурмалар ҳосил қилмасликка ҳаракат қилинг.

Манба: «Passion.ru»