Чемпионлар Лигасининг «ўлим гуруҳи» таърифи берилган зонасида ҳам 1-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг сўнгги турида ҳужумчи Карим Бенземани йўқотганди. Эвазига, унинг ўрнига Криштиану Роналду қайтди. Португалияликнинг қайтиши «Қироллик клуби» учун фойдали бўлди ва у Кипр клуби дарвозасига 2 та гол уришга эришди. Яна 1 та гол Серхио Рамос номига ёзилди.
Шу куни ҳам «Реал» футболчиларидан бири жароҳат олди. 25-дақиқага келиб Матео Ковачичнинг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнини эса Тони Кроос эгаллади. Хорватиялик футболчи қанчага сафдан чиққани ҳозирча аниқ эмас.
Сўнгги икки мавсум АПЛда ёрқин ўйинлар кўрсатаётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бир йил муқаддам Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида қолиб кетганди. Бу сафар «шпорлар» турнирни жиддий рақиб — «Боруссия Дортмунд»ни енгиш билан бошлади — 3:1. Учрашувда Ҳарри Кейн рақиб дарвозасига 2 та гол урди.
Европа Чемпионлар Лигаси«H» гуруҳи. 1-тур 13 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)