Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари тўлиқ якунланди.
Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» илк ўйинда Испаниянинг «Севилья» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 42-дақиқасида Роберто Фирмино пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Шунингдек, ўйин сўнгида ливерпуллик футболчилар майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
Параллел ўйинда Россиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Спартак» Словенияда «Марибор»ни таслим қила олмади — 1:1.
26 сентябрь куни «Ливерпуль» Москвага келади. «Севилья» эса шу куни Словениянинг етакчи клубини қабул қилади.
Европа Чемпионлар Лигаси «E» гуруҳи. 1-тур 13 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)