Европа Чемпионлар Лигасининг мураккаб гуруҳларидан бири бўлган «C» зонаси икки хил натижа билан старт олди.
Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клубига имконият қолдирмади ва 6:0 ҳисобида зафар қучди. Бош мураббий Антонио Конте таркибни захира футболчилари билан қориштириб тузди.
«Челси» Чемпионлар Лигаси чиптасини АПЛ чемпиони сифатида қўлга киритганди. У жой олган гуруҳнинг иккинчи ўйини Римда ўтиб, «Рома» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари голсиз муросага рози бўлди — 0:0.
27 сентябрь куни лондонликлар Мадридда меҳмон бўлади. «Рома» эса Қорабоғга ташриф буюради.
Европа Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи. 1-тур 12 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)