Буюк Британия фуқароси беш фарзандини дунёга келтирганидан сўнг яна аввалги гўзал қоматини тиклашга қарор қилди, деб ёзади «Вести.ru».
Норт-ёркширлик 35 ёшли Симон Гейтли 30 килограммга яқин ортиқча вазндан қутулгач, Instagram юлдузига айланди. Энди у YouTube’да ўз каналини ҳам юритмоқда.
Британиялик аёл қандай озгани сири билан бўлишди: ҳар куни у ҳаммадан олдин уйғониб, 1,5 соат давомида югуради. Бундан ташқари, аёл тренажор залида ҳам шуғулланади.
Гейтлининг оиласи катта: 45 ёшли турмуш ўртоғи — профессор Пол Гейтли ҳамда беш фарзанди — Минни (2 ёш), Индия (5), Блоссом (6), Честер (7) ва Саммер (9) бор.
Баъзи обуначилар Гейтлининг қадди-қомати ёлғондакам эканлигини, болаларни эса суррогат она дунёга келтирганини таъкидламоқда. Британиялик аёлнинг спортдаги муваффақиятлари ҳақида дунёнинг етакчи ОАВлари ҳам ёзишга улгурди.
Изоҳ (0)