11 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Бухоролик фуқаро уйидан бир хум танга топди (видео). Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Саидкент» қишлоғида яшовчи Эркин Мўминов янги уй қуриш учун қазилма ишлари олиб бораётган пайтда 1,5 метр чуқурликдан бир кўза кумуш тангалар топиб олди.2. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 7,87 сўмга пасайди. 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинга қараганда 7,87 сўмга пасайиб, 8092,13 сўмни ташкил этди.
3. «Артистларни эмас, спорт мусобақасини кўргани келганмиз». Asian Fight чиптасини сотиб олганлар ўзини алданган деб ҳисобламоқда. Боиси, турнирга аввалдан ваъда қилинган машҳурлар кела олмагани етмаганидек, Тошкентга кела туриб, Стивен Сигал ҳам «Бунёдкор»га ташриф буюрмаган.
4. Самарқандда фуқаролар бирлашиб ҳоким қарорини бекор қилишга муваффақ бўлди. Самарқанд шаҳридаги «Ўзбекистон» маҳалласининг фуқаролари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши» тўғрисидаги қонунда келтирилган ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, шаҳар ҳокимининг кўп қаватли бино қуриш борасидаги қарорини бекор қилишга муваффақ бўлди.
5. «Ўзбекистон 24» канали ёпилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатдан йироқлиги маълум қилинди. Сўнгги кунларда «Ўзбекистон 24» канали синов режимидан ўта олмагани учун ёпилиши ҳақида турли гап-сўзлар тарқалганди.
Изоҳ (0)