Ҳиндистон суди икки эркакни Мумбаи шаҳрида портлашлар уюштиришда айбдор деб топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
1993 йили Мумбаи шаҳрида деярли бир вақтда 13 та машина ҳавога учирилган эди. Бунинг оқибатида 257 киши ҳалок бўлган, 700 дан ортиқ одам яраланган эди.
Суд ушбу терактларда алоқадор деб топилган Феруз Абдулрашидхонни ҳамда Тоҳир Мерчантни ўлим жазосига ҳукм этди.
Терактнинг яна икки иштирокчиси — Абу Салим ва Каримуллохон умрбод қамоқда ўтирадиган бўлди.
Ниҳоят, жиноятнинг бешинчи иштироки — Риёд Сиддиқий ўн йилга озодликдан маҳрум эттилди.
Терговчиларнинг фикрича, портлашлар Ҳиндистонда қидирувга берилган мафия етакчиси Довуд Иброҳимнинг топшириғига кўра амалга оширилган. У Ҳиндистон шимолидаги Бабри тарихий масжидининг бузиб ташланиши учун қасос олмоқчи бўлган.
Довуд Иброҳим айни пайтда Покистонда эканлиги тахмин қилинади.
Изоҳ (0)