Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин бош жамоада қайтиб майдонга тушмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Гейнрих стадиондан чиқиб кетиш олдидан автобусга чиқар экан, Кореяга қарши ўйин унинг учун миллий термадаги сўнггиси бўлганига ойдинлик киритди.
Бугунги ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча ишқибозларга раҳмат айтаман!Гейнрих ҳал қилувчи саралашнинг 1-турида Сурия дарвозасига гол уриб, Самвел Бабаян жамоасини қутқариб қолганди. Шундан сўнг у қайтиб гол урмади ва Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмади.Александр Гейнрих, ҳужумчи
Паспортдаги ёши 32 бўлган Александр Гейнрих миллий терма жамоадаги дебют ўйинини 2002 йил ўтказганди. У асосий жамоада гол уриш борасида Максим Шацкихдан кейин иккинчи кўрсаткич қайд этиб турганди.
Изоҳ (0)