IFА — бу дунёдаги энг йирик учта технологик кўргазмадан бири ҳисобланади (Лас-Вегасдаги CES ҳамда Барселонадаги MWC ташқари). Унга 1924 йилнинг 4 декабрида асос солинган бўлса-да, 1971 йилда ҳақиқатда халқаро кўргазмага айланган. Шундан бери у ҳар йили Германия пойтахтида ўтказиб келинади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Жорий йилда Acer компанияси дунёдаги энг кучли ўйин компьютерини — Predator Orion 9000’ни энг қиммат ва кучли ноутбук — Predator 21Х анонсидан сўнг тақдим этди. Sony эса янги Xperia XZ1 ҳамда XZ1 Compact флагманларини намойиш қилди. LG компанияси V30 флагманини, Samsung эса спорт учун мўлжаллаган «ақлли» гаджетларини тақдим этди.
Буларнинг барчаси ўз йўлига, кўргазманинг асосий безаги — дунёнинг турли бурчагидан ташриф буюрган энг чиройли қизлар бўлди.
Изоҳ (0)