2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этишни истаётган Европа мамлакатлари саралаш учрашувларини давом эттирмоқда.
7-турга келиб Польша термаси саралашдаги илк мағлубиятини қақшатқич тарзда қабул қилиб олди. Роберт Левандовскининг мазкур ўйинда кўриниш бермагани польшаликлар учун қимматга тушди. Бунга қадар «Бавария» ҳужумчиси саралаш циклида 11 та гол уриб, Криштиану Роналду билан тўпурарлик пойгасида рақобат ҳосил қилиб турганди.
Черногория сафида «Пахтакор» ҳимоячиси Марко Симич гол уришга муваффақ бўлди. Шу куни унинг мамлакати Қозоғистон термаси устидан йирик ғалабани қўлга киритди.
«E» гуруҳида вазият анча кескинлашди. Навбатдаги турда Польша Қозоғистонни қабул қилиши инобатга олинса, улар бироз енгил нафас олиши мумкин. Дания Ереванга ташриф буюради, Черногория эса Подгорицада Руминияни меҳмон қилади.
ЖЧ—2018. Саралаш «E» гуруҳи. 7-тур 1 сентябрь, пайшанба
Изоҳ (0)