Россия—2018 мундиали учун Германия терма жамоаси навбатдаги қадамни ташлади. Прагада Чехия меҳмони бўлган Иоахим Лёв шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа Германия 7 та ўйинда 7 та ғалабани қўлга киритиб, гуруҳда яққол пешқадам бўлиб турибди. Бу натижани, шунингдек, Португалия билан бир гуруҳдан жой олган Швейцария ҳам такрорлай олган.
Евро—2016 кашфиётларидан бири бўлган Шимолий Ирландия термаси плей-офф йўлланмаси учун анча яқин. Ирландлар айни пайтда Чехия ва Норвегиядан анчагина ўзиб кета олган.
ЖЧ—2018. Саралаш «C» гуруҳи. 7-тур 1 сентябрь, пайшанба
Изоҳ (0)