Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида темирйўлчилар оилалари учун намунавий лойиҳа асосида қурилган 100 та уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сардоба сув омбори ҳудудидаги «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли 6500 гектар майдонда чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил қилиш, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, ушбу ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қисқа фурсатда бу ерда «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг имтиёзли кредити ҳисобига «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси томонидан намунавий лойиҳалар асосида 100 та замонавий уй барпо этилди.
Уйларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилиб, бошланғич бадали «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан тўланаётгани темирйўлчилар учун катта қулайлик яратмоқда.
Изоҳ (0)