Португалия терма жамоаси ЖЧ—2018 га тўғридан-тўғри йўлланма берувчи ўринни эгаллай олмаслиги мумкин.
Европанинг амалдаги чемпиони илк турда Швейцариядан мағлуб бўлганди. Швейцариялик футболчилар шундан кейин яна 6 та ўйинда зафар қучишга муваффақ бўлди ва гуруҳда юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.
Португалия термаси ҳам кетма-кет 6 ўйинда зафар қучган бўлса-да, очколар сони бўйича ортда қолишда давом этмоқда.
Криштиану Роналду эса саралашнинг 7 та ўйинида 14 та гол уришга муваффақ бўлди. У ҳозирча 11 та гол урган Роберт Левандовскини ортда қолдириб, саралаш тўпурари бўлиб турибди.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 7-тур 31 август, пайшанба
Изоҳ (0)