Британия қироллик фотография жамияти International Images for Science competition Халқаро илмий фотосуратлар мусобақасида финалга йўл олган иштирокчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Гуф Чалун суратга олган «Муз дарвоза»
Кадрда Антарктида қирғоқларида сузаётган айсберг жойлашган. Айсберг ҳароратнинг ўзгариши ҳамда шамол таъсирида бу каби ёй кўринишга келиб қолган.Андрей Нарчук суратга олган «Фаришталар севгиси»
Ушбу кичик денгиз шиллиқлари Тинч ва Атлантика океанининг шимолий қисмидаги совуқ сувларда яшайди. Денгиз фаришталари шиллиқурт ҳисобланади, бироқ улар ўсиш даврида ўз чиғаноқларини ташлаб юборади.Энрико Саккетти суратга олган «Аресибо радиотелескопи»
Пуэрто-Рикодаги ушбу телескоп радиоастрономия, атмосфера физикаси ва Қуёш тизимидаги жисмларни ўрганиш учун 2016 йилда қурилган.Александр Рупет суратга олган «Қизил Хочнинг Кабулдаги шифохонаси»
Суратда таҳлил учун аёлдан қон олаётган лаборант тасвирланган.Габриэл Клемен суратга олган «Лизенгангнинг ҳаворанг ҳалқаси»
Суратда калий бихромат, кумуш нитрат ва олтингугурт сулфатнинг ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлган концентрик ҳалқа тасвирланган.Ричард Бич суратга олган «Камера объективи».
Суратда Kenoн 24-105 мм рақамли камерасининг объективи тасвирланган.Луис Давилл суратга олган «Фарадей қафаси»
Ушбу мослама қурилмаларни ташқи электромагнит майдонлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.Стивен Гшмейзнер суратга олган «Чивиннинг оёқлари»
Суратда ҳашарот оёғининг пастки қисми тасвирланган.Даниэл Рапав суратга олган «Музлатилган пуфак».
Сув музлаганида дарахцимон кристаллар пайдо бўлади, шундан сўнг ёриқлар ҳосил бўлиб пуфакни йўқ қилади.
Изоҳ (0)