Ғаввослар «Жон Маккейн» эскадрилья мина ташувчисининг (АҚШ) сув остида қолган секторларидан бедарак кетган денгизчиларнинг таналарини топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Нечта тана топилганини ва улар қандай аҳволдалигини ҳали аниқ айта олмаймиз», — маълум қилди АҚШ Тинч океани флоти қўмондони Скотт Свифт.
Унинг сўзларига қараганда, таналарни таниш жараёни энди ўтказилади.
«Жон Маккейн» мина ташувчиси танкер билан тўқнашувдан сўнг Сингапурдаги ҳарбий базада тўхтаган эди.
Кема жиддий зарар кўрганига қарамай, базага мустақил етиб олди. Ўн нафар денгизчи бедарак йўқолган эди.