«К-Информ» ахборот агентлиги Instagram’даги саҳифасида 19 август куни Россиянинг Сургут шаҳрида аҳолига пичоқ билан ҳужум қилган эркакнинг ўлдирилиши акс этган видеони жойлаштирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Кадрларда бир полициячи бошқа бир эркакнинг орқасидан югуриб кетгани, ўша эркак ерга йиқилгани акс этган.
https://www.instagram.com/p/BYAkkGElo23/?taken-by=kinform
19 август куни Россиянинг Сургут шаҳрида сохта худкуш камарини тақиб олган эркак кўчада бир неча кишига пичоқ билан ҳужум қилди, оқибатда полициячи томонидан отиб ўлдирилди. Етти киши шифохонага ётқизилган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)