Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин расмий учрашувларда юрган Mercedes-Benz S-klasse Trasco Bremen зирҳли лимузини Санкт-Петербургда 19,7 миллион рублга сотувга қўйилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машинани сотаётган автосалон тегишли эълонни интернетга жойлаштирди.
«Бу автомобилда Борис Ельцин юрарди. Уни бизга Давлат Думаси депутати махсус мўлжал гаражидан олиб келди. Нархни тўғри деб ҳисоблаймиз ва ҳозирча кўтаришни режалаштирмаяпмиз», — маълум қилди автосалон вакили агентлик билан суҳбатда.
Автомобиль бирор марта урилмаган, орқа узатмали, 60 минг километр масофа босган. Лимузин махсус буюртма асосида тайёрланган.
Изоҳ (0)