Ҳиндистонлик овчи расмийларнинг сўровига биноан икки штатда 15 кишини ўлдирган филни отиб ташлади. Бу ҳақда Channel NewsAsia хабар бермоқда.
Фил 20–25 ёшда эди. У март ойидан буён Жаркханд штатида 11 кишини ўлдириб, бир қанча уйларни вайрон қилган, унга қадар эса қўшни Бихар штатида безорилик қилиб, тўрт кишини ўлдирган.
Хавфли жониворни зарарсизлантириш овчи Шафату Али Хонга топширилди. У филни транквилизатор ёрдамида ухлатиб қўймоқчи бўлди, аммо дори таъсир қилмади, шунда мерган уни ўлдиришга мажбур бўлди.
Ўлимидан сўнг филнинг қозиқ тишлари олиб ташланди, у ўрмонда маҳаллий одатларга биноан дафн этилди.
Овчи ҳукуматнинг бу каби буюртмаларини тез-тез бажариб туради. У еттинчи филни ўлдириши. Ўтган йили у, шунингдек, одамлар ҳаётига хавф солган беш йўлбарс ва саккиз қоплонни ўлдирди.
Изоҳ (0)