Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга туриб истиқомат қилувчи, 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган, Олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга қабул қилинади. Бу ҳақда Юнусобод тумани ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Номзод, Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида бошланғич суҳбатдан ўтиши, синовларни (диктант, психологик тест ва спорт) топшириши, белгиланган ҳужжатларини йиғиши, ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтиши, мутахассислиги бўйича ўрнатилган тартибда амалиётни ўташи ҳамда якуний тест синовларини муваффақиятли топшириб, ички ишлар органларига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиққунига қадар 30 ёшга тўлмаган бўлиши шарт.

Ички ишлар органларига ишга кириши истагини билдирган номзодлар олий ўқув юртини тугатганидан сўнг, ҳужжатларини расмийлаштириш бошлангунига қадар камида 6 ой муддат давомида фойдали меҳнат билан шуғулланаётган ва маълум бир лавозимга тайинланган бўлиши шарт (Олий ўқув юртини 2017- йилда битирганлар бундан мустасно).

Мурожаат учун манзил: Юнусобод тумани, Янги тарнов кўчаси 42/12-уй, Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси.Телефон: 230-30-81; 2350002; 2376646; +99893 375-88-99.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов