• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистон кенгликларида қулонлар пайдо бўлди

    XIX асрда Ўзбекистоннинг Устюрт кенгликларида кўп сонда учраган туркман қулонлари (илмий тилда лот. Equus hemionus onager, яъни онагр деб номланади, юнонча onos — эшак, agros — дала) ХХ асрнинг 30 йилларига келиб бутунлай қирилиб-йўқолиб кетган эди, деб ёзади Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

    Қулон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш уюшмасининг Қизил китобига, Йўқ бўлиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро тижорати тўғрисидаги Конвенциянинг (СИТЕС) Иловасига (CITES – ингл. Convention on International Trade in Endangered Species of Wild Fauna and Flora) ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ёввойи табиатда йўқолиб бораётган ҳайвонот тури сифатида киритилган.

    Қулонлар Устюрт чўлларида ва яримчўлларида озиқланади. Ёзда асосан кичик тўдаларда сувлоқларда учрайди, қишда эса катта тўдаларда чўл бўйлаб кўчиб юради.

    2014 йилда ёзда олимлар Қорақалпоғистоннинг Туркманистон билан туташган шимоли-ғарбий чегарасида 9 қулондан иборат тўдани аниқлади.

    Бу ҳақида ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими профессори, биология фанлари доктори Светлана Мамбетуллаева шундай дейди:

    — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси генофонди томонидан ташкиллаштирилган экспедицияда Ўзбекистон учун  биринчи маротаба қорақалпоқ Устюртининг жануби-ғарбий томонида қулоннинг мавжудлиги аниқланди. Қулонларнинг Қорақалпоғистонда қайтадан пайдо бўлиши муҳим аҳамиятга эга янгилик. Маълумки, Орол денгизининг қуриши билан оғир экологик вазият оғирлашди, офат оқибатида Оролбўйи ҳудудида биохилма-хиллик йўқолиб кетди. Лекин, кейинги пайтлари давлатимизда сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш натижасида ҳудудда бирняа ветландлар, ясама сув ҳавзалари пайдо бўлди. Бу ўз навбатида биохилма-хилликнинг ривожланишига сабабчи бўлмоқда. Ҳукумат томонидан ноқонуний овга кескин тўсиқ қўйилиши ҳам ёввойи фаунанинг ривожланишига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Айнан қулонларнинг юртимизга кела бошлаши асосан шу икки факторга боғлиқ.

    Қулонлар сонининг ортишига яна бир сабаб Туркманистон билан Ўзбекистон ҳудуди (Қорақалпоғистон) чегарасига аҳоли яшаш пунктларининг узоқлиги, йўлнинг мураккаблиги ҳамда чегара режимининг сақланишидир. Ҳозирги қулонлар яшаётган ҳудудга одамлар бориши анча мушкул. Қулонларни қатъият билан муҳофаза қилишимиз керак, уларнинг бош сонини кўпайтиришимиз керак. Қулонларни сақлаш учун уларнинг яшаш ўрни шароитини, озуқа-ем базасини яхшилаш даркор ва табиий душманларидан, браконьерлардан ҳимоя қилиш бўйича доимий мониторинг олиб боришимиз керак. Оролбўйи ҳудудида, хусусан, Барсакелмес, Шахпахти, Асаковдон пастликларида қўриқхона ва заказниклар ташкил қилиш зарур.

    Қулонларнинг мавжуд эканлигини Сариқамиш кўлидаги хўжаликларнинг балиқчилари ҳам тасдиқлайди. Уларнинг билдиришича, ҳудудда қулоннинг 20 нафардан иборат тўдаси тез-тездан кўзга ташланади.

    Бутунжаҳон Ёввойи Табиат Фонди (WWF), Германиянинг DAAD ташкилоти молиялаштируви билан Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги Бош Бошқармаси ва Михаэл Зукков Фонди  (Германия) ҳамкорлигида 2012—2014 йилларда қорақалпоқ Устюрти ва шимолий Сариқамиш ҳавзаси ҳудудида ўтказилган экспедиция ишлари натижасига кўра (бу иш билан www.naturalresources-centralasia.org сайти орқали танишишингиз мумкин) бу ҳудудларда табиатда тўлиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган Устюрт архарларининг, Устюрт жайронларининг, бўрсиқларининг, туркман қулонларининг яшашини маълум қилади ва уларни расмга олишга муяссар бўлади.

    10.08.2017, 08:50   Изоҳ (0)   25765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитени 2030 йилгача яна 10 та янги бекат қуришни режалаштирмоқда

    09.08.2017, 19:58

    Бухоронинг бетакрор видеотаклифномаси, Damas’да тириклайин ёниб кетган тўрт киши, Оренбургда аварияга учраган ўзбекистонликлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    09.08.2017, 19:46

    Тошкент метросидаги баъзи бекатларда кечки пайт вестибуллардан бири ёпилишига йўловчиларнинг камлиги сабаб

    09.08.2017, 19:31

    Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприк Мустақиллик байрамигача битади

    09.08.2017, 18:38

    Ўзбекистон ТИВда Ҳиндистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    09.08.2017, 17:43

    Тошкент метросида электрон карталарни жорий этиш бўйича синов олиб борилмоқда

    09.08.2017, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг 28 нафар мансабдори интизомий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 26 июл, 11:37

    “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчи харид қилмайди

    Спорт | 26 июл, 11:36

    K-pop юлдузи бўлиш нархи қанча? Кореялик машҳурларнинг гўзаллик учун қилинган жарроҳлик амалиётлари

    Шоу-бизнес | 26 июл, 11:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.