Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 9 август куни Андижон тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан «Бўш иш ўринларни» меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Ярмарка Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 2833-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу ярмаркада туман ҳудудидаги 14 та корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари 616 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Ўтказилган ярмаркага муқаддам судланганлар ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар, туман ҳудудидан узоқ муддатга ишлаш мақсадида чиқиб кетган ва ўз яшаш манзилига қайтиб келиб, ишсиз юрган фуқаролар, ишсиз хотин-қизлар жалб этилди.

Ярмаркада иштирок этган 77 нафар ишсиз фуқаронинг 58 нафарини муқаддам судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар ташкил этди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Иштирок этганларнинг 32 нафарига ишга йўлланма берилди. Йўлланма берилганларнинг 25 нафари, шундан 12 нафар муқаддам судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахс ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 25 нафар муқаддам судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларга Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова