Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахтдаги тўй ва маъракаларни ихчамлаштиришга киришди, деб хабар берди «1news.uz».

Шаҳар ҳокими фармойиши билан тасдиқланган тартибномага кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт. Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочиш-у гул отиш ҳамда торт кесиш та’қиқланади.

Эндиликда никоҳ тўйлари, унаштириш, оқўрар ва фотиҳа маросимлари бирлаштирилади.

Чекловлар жумласига яна қуйидагилар киритилган:

  •  енгил машиналар сонини чеклаш (фақат келин-куёвга);
  •  аудио соз-овозларни пасайтириш;
  •  миллий қўшиқларни кўпайтириш;
  •  келин саломни никоҳ тўйи вақтида тўйхонанинг ўзида ўтказиш ва турли совғалар беришни йўқ қилиш.

Тўй ва азага боғлиқ маъракалар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини хабардор қилиниши шарт этиб қўйилган.