Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 16-тур беллашувлари тўлиқ якунланди.
Унинг сўнгги ўйинида пешқадам «Локомотив» Муборакнинг «Машъал» клуби билан дуранг ўйнади — 1:1. 76-дақиқада «Машъал» аъзоси Абдуллоҳ Олимов супергол уришга муваффақ бўлди. «Локомотив» мураббийи Андрей Микляев уни мавсумдаги энг чиройлиси деб атади.
Бунгача 16-турда Виктор Кумиков, Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе каби тажрибали мутахассислар бошқараётган клублар ҳам очко йўқотганди.
Ўзбекистон Олий лигаси 16-тур беллашуви 7 август, душанба